9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Шаҳримиз ободлиги – халқимиз саломатлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон бошқа давлатлардан кўп томонлама фарқланиб туради. У ўзининг на фақат жойлашиши билан, балки ерларининг хосилдорлиги, қуёш нурларини эринмасдан бизни дала ва уйларимизга сочиши, боғларимиздаги меваларимиздан бол томиши ва яна кўп хусусиятлари билан ажралиб туради. Ўзбек халқининг ўз тили, ўзининг миллий урф-одатлари, миллий ифтихори ва маданияти, одамохунлиги бошқа халқлардан жуда катта фарқ қилади. Халқимизнинг бағри кенг, одамийлиги эса жуда юксаклигини уруш вақтида қанча болаларни ўз фарзандидек бағрига олганлигининг ўзи мисол бўла олади. Ўбекистонда яшовчи инсонлар  ўта меҳнатсевар, катталарни иззат ва хурмат қилувчи,  меҳр-оқибатли, оилапарвар инсонлардир.

      Қадимдан ота- боболаримиз она Ватан  хонадон остонасидан бошланишини тушунтириб келишган. Ҳар бир оила аъзолари на фақат уйини озода тутиш, балки остонасини яъни эшик атрофларини супириб – сидириб ўтиришни қон-қонимизга сингдиришган. Уйинг ва остонанг тоза бўлса- сохиблари саломат бўлади, деб ўргатишган. Хозирги пайтга келиб мана коронавирусдай офат келиб, биридан кейин иккинчи тўлқин бўлиб қайталанмоқда. Вақт ўтаяпти, умр ўтаяпти, бу офат вирус сабабли қанчадан –қанча инсонлар ҳам бу ҳаётни тарк этишмоқда. Бунинг сабаби битта – у ҳам бўлса шу коронавирусдир, аммо уни йўқотиш учун ҳаммамиз баравар курашишимиз керак, яъни олдини олишимиз керак.

    Касалликнинг олдини  олиш хонадон останасидан бошланади, яшаётган маҳалламиз, юртимизни ўз ичига олади. Шунинг учун барчамиз ҳаракат қилишимиз керак. Хозирги вақтда бизни турар жойимизни ўзимиз ортиқча чиқиндилардан тозалашимиз, ахлатларни ўзини жойига олиб бориб ташлашимиз, кўчаларда юрганда қўлмиздаги ташландиқ нарсаларни тўғри келган жойга ташламаслик керак. Айниқса домларни атрофидан ўтаётганингда ариқлар ахлат билан тўлиб ётган инфекция ўчоқларига айланмоқда. Вирус енгил бўлганлиги сабабли озгина шамол бўлса ҳам ердан кўтарилиши, нафас йўлларига, шиллиқ қаватларга, терини очиқ жойларига ҳам ўтириб қолиши мумкин. Сиз айнан бемор билан мулоқотда бўлмасангиз ҳам, ана шу холат касал юқтиришингизга сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

Лоқайд бўлманг кўча-кўйда кўриб туриб, кўзингизни юмиб кетманг, шундай қилаётган инсонларга тушунтириб, уларни бундай йўлдан қайтаринг. Бу бизнинг хар биримизни бурчимиздир.  

ТошПМИ институти
Клиник фармакологи кафедраси
Тиббиёт фанлари номзодлари                 
Р.А.Азизова ва М.И.Мухитдинова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×