Пойтахтимизда жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё Тинч Океани Минтақасининг 38-Бош ассамблеяси 2020 доирасида яна бир анжуман бўлиб ўтди.Анжуманда ўзбек ҳунармандчилигининг ноёб дурдоналари жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
“Анжуман доирасида ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ таклиф мулоҳазалар бизни янги режаларга ундади-дейди биз билан суҳбатда Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган ҳунарманд Темур Маматқулов. 2018 йилда “Ташаббус” кўрик танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгалладик. Бугунги тадбирда қатнашиб янги ғоялар туғилди. Ҳунармандчиликнинг Шаҳрисабз, Хива, Самарқанд, Марғилон мактаблари вакиллари яратган маҳсулотлар ўз мавқеи билан кўргазмада катта ўрин тутсада, бизнинг Сирдарё вилояти вакиллари томонидан яратилган оддий кади қовоқдан ясалган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Буни маҳслотларимизга қизиқиш билдирган анжуман иштирокчиларининг эътиборида яна бир бор ҳис этдик.
Анжуман доирасида ҳунармандчилини трғиб қилиш юзасидан волонтёрлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам ёшлар рағбатлантирилди.
Ўлжабой Қаршиев