-1.4 C
Узбекистан
Понедельник, 23 декабря, 2024

Ёнғинга эмас, сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га қарши курашинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Куз-қиш мавсуми келиши билан аҳолининг газ, кўмир ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи кескин ортади.

Табиийки, бундай шароитда ёнғинни олдини олиш бўйича одамларга маслаҳат берувчи ва пуллик хизматлар кўрсатувчи “учарлар” ҳам кўпаяди.

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар” деб таништириб, кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради: Эҳтиёт бўлинг! Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га алданиб қолманг.

Қандай МАЖБУРИЯТИНГИЗ борлигини билиб олинг.

Сиз:

газ ва маиший электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик чораларини кўришингиз;

тутун мўрилари, мўриларнинг каллакларини ва вентиляция каналларининг ҳолатини ўз вақтида текширтиришингиз;

тутун мўрилари ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида 1101 ёки 1050 қисқа рақамларига зудлик билан хабар беришингиз;

турар жой ва бино-иншоотларингизни текшириш учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият беришингиз лозим.

Эслатма. Ёнғин назорати органлари – булар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларидир.

Ёнғинни олдини олиш бўйича қандай ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг рўйхатига (рўйхат рақами 3184, 2019 йил 20 сентябрь) асосан, одамларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, мўриларни тозалаш ва шу каби бошқа хизматлар кўрсатилиши мумкин.

Мазкур пуллик хизматлар аҳолининг ихтиёрий мурожаати асосида кўрсатилади.

Қонунчиликка кўра, бу каби хизматлар тижорат ва нотижорат ташкилотлари томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин. Бунда одамларни шартнома тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га алданиб қолмаслик учун НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ керак?

Биринчидан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ва ходимнинг хизмат гувоҳномаси тақдим этилишини қатъий талаб қилинг ва нусха олинг (фото- ёки видеога қайд қилинг).

Иккинчидан, маслаҳат ва кўрсатмоқчи бўлган хизмати учун таклиф қилган шартнома шартлари ва пуллик хизматлар тарифлари (нархлари) билан батафсил танишиб чиқинг.

Учинчидан, агар шартнома шартлари ва тариф (нарх) мақул келмаса, таклиф этилган ҳар қандай хизматдан бош тортинг.

Тўртинчидан, шартнома шартларига рози бўлсангиз, шартномада кўрсатилган миқдордагина тўловни амалга оширинг. Бунда тўлов чеки (квитанция) талаб қилишни унутманг.

Бешинчидан, кўрсатилган хизматнинг сифати учун кафолатнома талаб қилинг.

Эслатма. Фирибгарлик жинояти, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш 11 млн. сўмдан 22 млн. сўмгача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, агар ўзини “ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, мажбурий тартибда пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз:

ички ишлар органларига – 1002 қисқа рақамига;

прокуратура органларига – 1007 қисқа рақамига;

адлия органларига – 1008 қисқа рақамига зудлик билан мурожаат қилинг.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×