-1.3 C
Узбекистан
Понедельник, 23 декабря, 2024

Никотин пак: хавфми ёки имкониятми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Охирги пайтда чекувчилар орасида никотин истеъмол қилишнинг вейп, қизитиладиган тамаки, снюс ва никотин пак каби бошқа йўллари оммалашиб бораяпти.

Охирги маҳсулот таркиби ва хавфсизлиги шу вақтгача номаълум бўлиб қолаётган бошқа бир оммавий маҳсулот — носвойнинг зарарсизроқ муқобили сифатида мамлакатимизда  айниқса тез оммалашаяпти. Никотин пак ёки никпак — оқ рангли, таркибида фақат никотин билан ширин таъм бўладиган, тамаки қўшилмаган дона кўринишида бўлади.

Ҳозир жамоатчилик никпак ҳақида ҳар хил фикр айтаётганини эшитишимиз мумкин: кимдир маҳсулотнинг соғлиққа хавфи камроқ, тамаки маҳсулоти ўрнига истеъмол қилса бўлади, деса, яна кимдир, унинг хавфи тамаки маҳсулотининг хавфи билан бир хил, шунинг учун у ҳам тамакига ўхшаб тартибга солиниши керак дейди, уни сотиш таъқиқланиши керак, дейдиган одамлар ҳам бор.

Бу гапларнинг қайси бири тўғри?

Бошқа давлатларнинг тажрибаси

Ҳозир чекилмайдиган тамаки тарихан кўп истеъмол қилинадиган Швециядан ташқари никотин пак АҚШ, Буюк Британия, Дания, Норвегия, Германия, Австрия, Швейцария, Чехия ҳамда Европа билан Осиёнинг бир қатор бошқа давлатларида ҳам оммалашган.

Масалан, Швецияни олиб қарайдиган бўлсак, бу давлатда дона кўринишидаги шведча шимиладиган тамаки — снюс кўп тарқалган. Бу ердаги катта ёшли аҳолининг 15 фоизи снюс истъемол қилади, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра эса тамаки чекиш билан боғлиқ ўлим ҳоллари айнан Швецияда энг кам фоизни ташкил этади.

АҚШда нима дейишади?

АҚШда снюс билан никотин пак эркин сотилади. Бундан ташқари, 2019 йил АҚШ Озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) – мамлакатнинг энг асосий назоратчи ташкилотларидан бири – чекилмайдиган (тутунсиз) тамаки ва тамакисиз никотинли маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга сотиладиган товар қутисига «маҳсулот оғиз бўшлиғи саратони, юрак касалликлари, ўпка саратони, инсулт, эмфизема ва сурункали бронхит хавфини камайтиради» деб ёзиш ҳуқуқини берди.  

Covid-19 коронавируси бутун дунёга тарқалган ҳозирги вақтда унинг бу хусусияти айниқса муҳим эканини айтиб ўтиш лозим.

Қўшни давлатларнинг тажрибаси: Россия ва Қозоғистон никотин паки сотилишини таъқиқлаб қўйди.

Бироқ бизга яқин бўлган бу икки қўшни давлат тартибга солишнинг энг кескин усулини қўллади. Россия билан Қозоғистон яқинда никотин паки сотилишини қонун билан таъқиқлаб қўйди.

2018-2019 йиллар Россия бозорида таркибидаги никотин кам никпаклар туркумини сотадиган ва бу маҳсулот сотилишини тартибга соладиган қонун тезроқ чиқарилишини таклиф қиладиган йирик ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда қўлбола усул билан тайёрланган никпак сотадиган бир қанча майда, виждонсиз ишлаб чиқарувчилар ҳам пайдо бўлди. Қўлбола усул билан чиқарилган бундай маҳсулот таркибидаги никотин миқдори баъзан ҳаддидан ошиб кетган: бозорда никотин миқдори меъёридан бир неча марта ошадиган ва ҳатто бир донасида 150,  200 мг гача никотин бўладиган брендлар ҳам пайдо бўлди.  Бу миқдордаги доза ҳатто катта ёшдаги никотин истеъмол қилиувчининг соғлиғи учун ҳам хавфли ҳисобланади. Ўшанда бу маҳсулот чиқарилиши ва сотилишини тартибга соладиган қонун йўқ эди.

Маълумот учун айтиб қўйишимиз керак, Скандинавия давлатларининг техник тартибга солиш меъёрларига кўра тамакисиз никотин пакидаги ва анъанавий тамаки снюсидаги никотин дозаси бир дона шундай маҳсулотда 20 миллиграммдан ошмаслиги керак. Организмга сингиши томондан қараганда бу миқдор тахминан битта ёки бир яримта ўткир сигарет чекишга тўғри келади. Чунки қандай истеъмол қилинишига қараб никотиннинг сингиши бир-биридан фарқ қилади. Чекмасдан истеъмол қилингани учун халтачадаги никотин сигаретдаги никотинга қараганда анча кам сингади  Айтиб ўтиш керак, биз ҳозир истеъмолчилар орасида кўпроқ оммалашган ва одатда битта донасидаги никотин миқдори кўпи билан 6 ёки 15 миллиграмм бўладиган никотин халтача турларини эмас, айнан қонун рухсат этадиган максимал миқдорни (техник стандартни) гапираяпмиз,  

Шундан хулоса қилиш мумкинки, айнан виждонсиз ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотида никотин миқдори ошиб кетгани Россияда бу турдаги маҳсулот сотилишини таъқиқлашга асос бўлган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг аъзоси бўлган ва Россия билан чегарасида божхона назорати қўйилмаган Қозоғистонда ҳам бу маҳсулот Россиядаги сабабга кўра таъқиқлаб қўйилган.

Таъқиқ қўйилганидан сўнг Россия ОАВ қонун шошилиб қабул қилинганини ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бошқа муассасалар бошқа давлатларнинг бу борадаги илмий базаси ва тажрибасига етарли даражада эътибор бермай хато қилишгани ҳақида кўп ёзишди. Россия Федерацияси Давлат Дума Қўмитасининг биринчи ўринбосари С. Катасанов эса «Российская газета»даги чиқишида никпаклар ҳақидаги қарор асосланмаган даражада қаттиқ бўлганини маълум қилди. Унинг фикрига кўра «бу маҳсулотни тўлиқ таъқиқлаб қўйиш бозорда паст сифатли қалбаки товарни кўпайтиради». «Бундан ташқари, давлатимиз сигарет истеъмолчиларини хавфи камроқ бошқа маҳсулот турларига ўтказаётган бошқа ривожланган мамлакатлардан ўрнак олиши керак. Шу томондан қараганда Россия нима учун бу тамойилга қарши бораётганини тушуниб бўлмайди», деди у ўзининг фикрини айтиб.

Ўзбекистон нима қилиши керак?  

Россия билан Қозоғистондан фарқи – Ўзбекистон бозорида никотин миқдори рухсат этилганидан кўп ёки қўлбола усул билан тайёрланган бундай маҳсулот брендлари йўқ. Хозир бундай маҳсулот ишлаб чиқарилишини давлат тартибига солиши ҳақида таклиф берилган, шу жумладан, техник стандарт лойиҳаси тайёрлаб қўйилган. Яъни, унга кўра бир дона маҳсулотдаги никотиннинг максимал миқдори 20 мг дан ошмаслиги ва лабораторияда никотин миқдорини аниқлаш усуллари белгилаб қўйилади. Шу йилнинг ёзида Ўз.Р Молия Вазирлиги ҳузуридаги Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси «Алкогол ва тамаки маҳсулотининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунни ўзгартириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра чилим, электрон сигарет, тамаки иситгич ва никотинли маҳсулот, шу жумладан, тамакисиз никотинли снюс, яъни, никпакка нисбатан чекиладиган тамаки маҳсулотига (сигарет, папиросга) ёки шунга яқин маҳсулотга қўлланадиган давлат тартибга солиш меъёрлари амал қилади, яъни, 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмайди, сотиш ва ахборот (реклама) бериш усуллари чеклаб қўйилади.  

Юқоридаги таҳлил натижасига қараб хулоса қилиш мумкинки, агар никотин пакидаги никотин миқдори давлат белгилаб қўйган миқдордан ошмаса ҳамда алкогол ва тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш чеклангани каби уни ҳам балоғатга етмаганларга сотиш таъқиқлаб қўйилса ва у ҳақда реклама бериш чекланса оддий тамаки маҳсулоти билан солиштирганда бундай маҳсулотни истеъмол қилишнинг хавфи соғлиқ учун анча кам бўлади.   Бутун дунёга ўпкани касал қиладиган коронавирус тарқалаётган ҳозирги вақтда ўпкага зарар қилмай никотин истеъмол қилиш имконини берадиган маҳсулот сотилишини таъқиқлаш ҳақидаги таклиф айниқса мантиққа тўғри келмайди ва бу маҳсулотнинг хавфи камроқ эканини тасдиқлайдиган илмий асосларга зид бўлади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×