10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Дори таьминоти тизимини хусусийлаштириш даромадли бизнес бўлиб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

COVID-19 пандемияси  даврида  ахоли  дори таьминотидаги  муваффакиятсизлик?

Ким  айбдор?

 Нима қилиш керак?

    COVID-19 пандемияси хаётимиздаги кўп муаммоларни очиб ташлади.Уларни санаб ўтишдан маьно йўқ, фақатгина ўзим озгина тушуна  оладиган муаммолар устида тухталмоқчиман.

     Мамлакат ахолисини дори таьминоти

       Ўзбекистондаги Тошкент фармацевтика институти (бундай  институтлар собиқ иттифоқда 5 тагина эди) 80 йил давомида  нафақат республика учун, балки  кўпгина қўшни республикалар учун хам провизор ва фармация ишини ташкил қилиш мутахассисларини тайёрлаб келганига қарамасдан,пандемия даврида ахоли дори таьминоти  тўлиқ муваффакиятсизликка учради:

  • Бутун республика бўйлаб  баҳор ва ёзнинг бошларида COVID-19ни даволаш баённомасига киритилган дори воситаларининг ўткир танқислиги рўй берди.

Ўзбекистон дорихоналаридаги дори воситаларининг турлича нархлари ахоли дори таьминотига маьсул бўлган мансабдор шахсларнинг умуман мутахассис эмасликларини исботи булди.

Бундай муваффакиятсизликнинг сабаби нима?

Бу холатга иккита сабаб мавжуд:

1- Ўзбекистон аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таьминлаш

 миллий стратегиясини мавжуд эмаслиги.

  1. Соғликни сақлаш тизимидаги дори таьминотига маьсул бўлган фармация ишини ташкил қилувчи мутахассисларни қувғин қилиниши.

Ўзбекистондаги дорихона тизимига,барча ривожланган давлатлардаги дорихона тизимида шу соха мутахассислари рахбарлик қилишига қарамасдан, дорихонада нима сотиш: дори-дармонми, қурилиш материалларими, озиқ овқат махсулотларими, барибир бўлган «тадбиркорлар» ёпирилиб кириб келди.

  Тошкент шахрини, Навоий -12да жойлашган вазирлик дорихона фаолиятини назорат қилишдан ўзини олиб қочди. Бундан ташқари, вазирликдаги мансабдор шахслар мамлакат аҳолисини соғлигини сақлаш ишларини ташкил қилишдан анча узоқдалар, дорихона очиш учун фармацевтик  билим шарт эмаслигини таькидловчи қонун лойихасини илгари суриш билан оворалар. Ушбу мансабдор шахслар  фикрича, дорихонани тиббиет университетини битирувчилари очиши мумкин экан. Бу жахон амалиёти учун жуда хайрон қоларли ечим, аммо  тиббиёт бюрократиясидан кутиш мумкин бўлган холат. Дори таьминоти тизимини хусусийлаштириш даромадли бизнес бўлиб чиқди, шу туфайли бунга  биринчи бўлиб шифокорлар  ёпирилди. Кўп йиллар давомида жарроҳликка, касалларни даволашга ўқитилган  шифокорлар шарафли ўз касбларини ташлаб, дори савдоси билан шуғулланишга қарор қилдилар.

     Фармацевтикада энг асосийси бу- фармация иши ва иқтисодини ташкил қилиш бўлиб, ушбу мутахассисликка институтда бир неча йил давомида ўқитилади. Аммо, бу шифокорлик касбини фармацевтик бизнес эгаси бўлиш учун алмаштиришга  қарор қилганлар учун эмас, асосийси тез ва юқори даромад қилишда. Яна нима керак! Хориждан дорихона тизимига  дори олиб кириш ва  улгуржи савдо қилиш мумайгина даромад эканлиги маьлум бўлди.

Нега энди у поликлиникада  ишлаши ёки касалхонада  жаррохлик қилиб, беморларни боқиши, беморларни тузалиши учун  маьсулиятни бўйнига олиши керак?

Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятини бошқаришга рухсат этилган шифокор ва жаррохлар,  эпидемия ёки пандемия вақтида керак бўладиган дори воситаларини стратегик захирасини аввалдан ташкил қилиб қўйиш кераклигини умуман тушунмасликларига, ҳамда COVID-19 ни дастлабки тарқалиш даврида  ахолини дори  воситалари билан таьминлашни бутунлай касодга  учратганликларига хайрон қолмаса ҳам бўлади. 

   Инсон хаётини сақлаш учун зарур бўлган дори-дармон нархларини асоссиз баланд қилиб ошираётган нафақат шифокорларгина эмас, балки дори нархларини асоссиз спиралсимон оширишга интилаётганлар ушбу холатни жуда яхши тушунадилар, яьни бир томондан оддий халқ охирги пулларига, қарзга ботиб бўлса ҳам дори сотиб олишга мажбур, чунки уларни бошқа йўли йўқ бўлса, иккинчи томондан нарх наводаги юз бераетган тартибсизликларни хеч ким назорат қилмайди. Яқиндагина божхона омборхоналаридан чиқаётган хорижий дориларни устама нархини улгуржи савдо ташкилотлари ва дорихоналар биргаликда 20%дан оширмасликлари белгилаб қўйилган эди. Улгуржи савдо қилувчи фармацевтика фирмаларига берилган божхона имтиёзлари, тармоқдаги нархларни қаттиқ назорат қилиш сиёсати республикада асоссиз дори-дармонларнинг нархини ошиб кетмаслигини ушлаб турган эди. Қандай куч дори нархларини бир меьёрда ушлаб туриш қоидаларини бузиб ташлади? Балким, кўпгина ўқувчилар бу саволни жавобини биларлар!?

          Республикамизга COVID-19 билан бирга оддий одамларни жуда тезлик билан қашшоқланиши ҳам кириб келди. Шу билан бирга, даволовчи ва ташхис қўювчи хусусий клиникалар ва дорихона тизими хаддан зиёд катта фойда кўра бошлади. Юқорида таькидлаб ўтилган кабинетдаги шифокорлар ушбу холат юзасидан жуда ҳам кўп ўзини оқловчи маьлумотларни тақдим эта оладилар. Аммо, Тошкент дорихоналаридаги дори нархларини тахлил қилиб очиб ташланганида,бундай ўзини оқлашлар  осонлик билан парчаланиб кетади. Ривожланган мамлакатлар, масалан, Оврупа иттифоқи давлатларидаги дори таьминоти амалиётига назар солинса, у ерда ҳам дори сотуви бизнес ҳисобланишига қарамасдан, юқоридаги ўзини оқлашлар осонлик билан йуқолади.

     Албатта, Ўз Рес ССВ, Навоий 12 биносидаги мансабдор шахслар ижтимоий тармоқлардаги изохларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёки ОАВ қонунларини бажаришга, журналистлар саволларига жавоб беришга умуман вақтлари бўлмайди, бунинг ўрнига улар ҳар хил бюрократик ишлар билан оворалар. Зеро, улар хатларни ўқиб, узлуксиз тахлил қилиб борганларида эди, оддий халқни дори таъминотидан жуда норози эканликларига туғри баҳо берган бўлардилар.

              Нима қилиш керак?

  Хозирги кунда Ўзбекистон аҳолисини дори-дармон билан таъминлашни миллий стратегиясини ишлаб чиқиш хаётий зарур бўлиб  қолди.

      Дори таъминоти миллий стратегиясини ким тайёрлаши керак?

    Қатъиян айтиш лозимки, факат Навоий 12 биносидаги амалдор шифокорлар ёки фармкомпаниядаги шифокорлар эмас! Ушбу миллий стратегия лойихасини тайёрлаши мумкин бўлган ўзбек мутахассисларини аллақачонлар фармацевтика тармоғидан сиқиб чиқариб ташланганлиги туфайли энди бундай мутахассисларни хориждан, масалан, Германия, Голландия, Бельгия ёки бошқа Овропа иттифоқи давлатларидан таклиф қилиш керак бўлади. Бундай қилиш бюджет учун анча арзон ва дори таъминоти миллий стратегияси учун сезиларли даражада самара беради.  

Виктор Михайлов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×