3.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Солиқ идораси – тадбиркорларга кўмакчи” шиори остида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пресс-тур ташкил этилди.  

Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни соддалаштириш, савдо ва хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ туманида тажриба ўтказилди. Боиси, маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун оромбахш манзилларнинг кўп қисми айнан мана шу туманда жойлашган.

Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан ижарага бериладиган дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган турар жойлар, шунингдек, сув транспортлари, қорда юрувчи техника воситалари, супа, сўри ва шунга ўхшаш дам олиш объектлари жисмоний шахсларнинг даромад манбаи сифатида рўйхатга олинди.

Ҳозирда Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 4 та солиқ таянч пункти ташкил этилган. Уларда кўчар ва кўчмас мулк объектлари ҳисобга олинади. Тур давомида ижарага бериш учун махсус гувоҳномалар солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан мулк эгаларига бепул тақдим этилди.

Бундан ташқари дам олиш манзилларини танлаш ва топишда сайёҳларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида OROM.UZ сайти ҳам ташкил этилган бўлиб, ушбу саҳифа орқали дам олиш масканини танлаш, банд қилиш, олдиндан тўловни амалга ошириш ва геолокация орқали манзилни осонгина топиб олиш мумкин.

Бундай қулайликлар туризм соҳасининг янада ривожланишига катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Сурайё РАВШАНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×