19.8 C
Узбекистан
Пятница, 24 октября, 2025

Ижодкорга ҳаловат керак

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Қаламкашнинг давлат ва жамият ҳаётидаги нуфузи, ўрни ҳақида гап кетса, аввало унинг қайси жиҳатлари энг муҳим деб, ўйлай бошлайман. Бу саволга ҳар кимнинг жавоби, фикри ҳар хил. Аммо, турли даврларда ҳам, қаламнинг кучи ҳақиқат ва эл дардини  айта билиш, ижодкорнинг уйғоқ виждони-ю, шижоати, ўзига ишона билишига боғлиқ. Бироз баландпарвоздай туюлган ана шундай хислатларни ҳамма ижодкордан ҳам топа олмайсиз. Ундайлар саноқли…ва ҳамиша, ўз “мени”, ўз айтар сўзи билан ажралиб туради.

                                                        Биринчи таасурот

     1989 йил. ЎзМУнинг журналистика факульткти 1-курс талабаси сифатида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокимлигининг нашри “Янгиер тонги” газетасида тажриба ўтадим. Сирдарёнинг  етакчи журналистлари марҳум  ижодкорлар Эргаш Халилов, Шомурод Холмуродов, ҳозирда ҳам соҳада фаол Одил Полетаев, Алиқул Хонимқулов, Нурилла Шамсиев, яна бир қатор сиймолар суҳбатида бўлдим. Улардан кўп нарсани ўргандим ҳам. У пайтлар газета чиқариш, мақола ёзиш, уни қайта-қайта ишлаш, мавзуга ёндашиш, умуман таҳририятнинг иш жараёни ҳозирги ёшларга эртакдай туюлади. Газетанинг энг чаққон мухбири мен эдим, мақола ёзиш, корректура ўқиш, навбатчи туриш, қаерга шошилинч бориб келиш ва тезкор ёзиб беришдан ҳеч қочмасдим. Кейин “гурунгларга бой” тушлик бўларди. Кичкина шаҳар газетасининг ходимлари оддийгина тушлик қилардик, аммо тушликда ҳам тортишувлар тўхтамасди, кимнинг мақоласи зўр ёзилгани-ю, кейинги сонда қайси долзарб мавзуда ёзиш тўғрисида сўз борарди. Кунларнинг бирида чўрткесар, мулозаҳаларга бой, сўзидан қатъиятли  экани билиниб турган бир одам ҳам тушликка биз билан бирга чиқди. Эндигина биринчи курс талабаси мени, ҳаётни газетадан иборат деб биладиган, ўша давр фидойи газетачиларининг, фикрлари, нуқтаи назарлари  қизиқтиргани ҳам рост. Ўшанда мен гапидан қайтмайдиган, қалам сеҳри ва кучини сеза билган бир забардаст инсонни кашф қилдим. У ўша пайтлардаги “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг мухбири Алиқул Хонимқулов эди.

Иккинчи таасурот

    Орадан вақт ўтди. Мен журналистика факультетини тугаллаб, улуғ даргоҳ Ўзбекистон радиосида иш бошладим. У дамларни катта соғинч билан эслайман. Радио эшиттириш тайёрлаш ҳам ҳозиргидай коммуникацион тарзда эмас, анча оддий эди. Дастурлар  кўп, аммо мен хизмат қиладиган “Сўнгги ахборот” Бош муҳарририятини  радионинг юрагига қиёслаш мумкин эди. Тезкор хабарлар тайёрлаймиз, оғир репортёрни кўтариб радиоинтервью ёзиб келамиз. Кейинчалик менга эрталабки газеталар шарҳини ҳам топширишди. Унга эрталаб еттида етиб келиб, олдин газетадаги мақолаларни батафсил ўқиб ўрганиб, кейин шарҳ матнини машинисткага айтиб туриларди. Сўнгроқ шарҳловчи жонли тарзда газетани қўлига олиб, эфирда шарҳлайдиган бўлди. Ўзим ҳам у-бу нарса қоралаб, газетачилар олдига югургилаб турганим учун бу менга қийин эмас эди. Аммо, газетада чоп этилган энг зўр материал аввало, газетани ўқиган одамни сеҳрлайди. Сўнгра сиз уни радиотингловчи, ўқувчи эътиборига ҳавола этасиз. Айниқса, “Халқ сўзи”  газетаси  Сирдарё вилоти бўйича мухбир Алиқул Хонимқуловнинг мақолаларини шунчаки ўқиб бўлмасди. У катта изланиш, маҳорат билан қоғозга туширилганини, қаламкашнинг заҳматли меҳнатини ҳис этардим. Уларда жазира иссиқда сув тараётган деҳқон, чўл ҳаётидан мамнун, нимадир яратиш ташвишида, тер тўкаётган  замондош, янгиликка интилган ёшлар, бино барпо этаётган бунёдкор, ҳаётидан қониқмай келажакка интилаётган сиймо портрети ярқ этиб турарди. Пойтахтда бўлсамда, ўша мен билган Сирдарёликларга хос фазилатларни  сезардим унда.

    “Халқ сўзи” газетасининг 1999, 2000 йиллар сонлари .Бу мен ўша радиога ҳар  эрталаб еттида етиб келган кунларни ёдга солади. Газеталарнинг  бирида Алиқул Хонимқуловнинг  Боёвутлик тиниб-тинчимас  тўғри сўз фермер Абдурасул Абдуллаев билан суҳбати берилган. “Тўқ деҳқонгина давлатга таянч бўлади”,- деб номланган суҳбатда (йигирма йил олдин) бугунги кун муаммолари очиб берилган. Бугун аввало халқнинг бой ва ўзига тўқ бўлиши, давр ҳақиқатига айланди. Халқи бой давлатгина бой бўлади. Муаллиф суҳбатдошининг  ижодий портретини яратар экан, шундай деб ёзади: “Абдурасул”закунчи” деб ном олган қаҳрамонимиз Ўзбекистон байроғини невараларига  кўрсатиб, ҳар-ҳар замонда: “Унинг ранги доимо кўз қароғларингда  бўлсин. Одамнинг кўз қароғида  яшаган нарса бориб-бориб унинг юрагига кўчиб ўтади”деб қўйишни яхши кўради””,- деб ёзади. Кўраяпсизми, ҳаммага ҳақиқат тўғрисида гапириб юрган ва ёмон кўринган, одам аслида шунчалик ватанпарвар одам ҳам. Яна бир мақоласи Сирдарё туманидаги машҳур шоличилик хўжалиги раҳбари Ашурхон Боймишев ҳақида. Сарлавҳа ҳам ажойиб — “Этик ечиб сув кечганлар”. Яна бир мақолада халқ шоири Тўра Сулаймон сиймосига чизгилар берилган. Журъатли журналистнинг  инсон ҳуқуқига беътибор қараган Гулистон шаҳар судининг раиси қилмишлари ҳақида фельетонидан сўнг эса мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Яна бир очеркида эса Тошкентдан чўлни ўзлаштиришга бориб қолган собиқ шаҳарликнинг чўлни яхши кўриб қолиб, у ерга абадий боғланиб қолгани ҳақида. Давр, қаҳрамонлар ва муаллиф. Улар бири-бирига чамбарчас боғлиқ. Алиқул Хонимқуловнинг қаҳрамонлари кўп ва улар қайси даврда бўлмасин беҳаловат ва фақат ҳақиқатга суянган одамлар.

Учинчи таасурот

     Радиодан кетгач газеталарга мақола ёза бошладим. Аммо …маълум даврда мақтовга мойил журналистика пайдо бўлди. Алиқул Хонимқулов ҳам Марказий нашр мухбирлигидан пенсияга чиқиб кетди. Узоқ йиллик изланишлари, меҳнати муносиб кўрилиб “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланди. Пенсияга чиққач ҳам тинч турмай “Ўрол ўзбек” фермер хўжалиги ташкил этиб, боғ-роғ яратди. Бир муддат маҳалла бошқаруви раислигини бажариб одамлар ташвишидан четда турмади. Аммо, у … ўша-ўша Алиқул Хонимқулов. Чўрткесар ва тинчимас.

     Ўтган йили у кишини излаб атай Боёвутга бордим. Телефон қилиб анча куттирганимга хижолат бўлдим. Боиси, у киши ҳали ҳам кун тартибини  бузмабди. Бир неча китоблар ёзиб, уларни чоп эттирибди, катта боғ яратиб  пенсия ёшидан кейин ҳам ўрнак кўрсатибди. Бугунги матбуотнинг тақдири, газетачилик, у-бу нарсалардан суҳбатлашдик. Излаб келганим учун хурсанд ҳам бўлди. Қисқа вақтда   суҳбатдошимдан яна нимадир ўргандим. Аниқроғи ҳаётни севиши-оилапарварлиги, меҳнатдан қочмаслигини, ўқувчисига тортиқ қилаётган мақоласини беш маротабалаб қайта ишлашини, ҳали ҳам изланишда эканлиги кўриб ҳавас қилдим. Алиқул ака оилапарвар инсон. У киши аёли билан бир неча фарзандларни вояга етказган, бир қишлоқ невараларнинг суюкли бобоси.

     -Бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман, — дейди  Алиқул Хонимқулов.  Ижодкорнинг аввало уйида ҳузури ва ҳаловати бўлсин.Турмуш ўртоғим ҳам газетада ишлаб пенсияга чиққан. Онам қариб қолганида нақ йигирма беш йил кўзи кўрмай қолди. Турмуш ўртоғим йигирма беш йил давомида, у кишига  келин, фарзанд ўрнида қараб дуосини  олди. Ўзим ҳам Ҳожиман,аммо аёлимни ҳам муборак Ҳаж сафарига жўнатдим. Бу мартаба, бу бахт барча  инсонларга, барча ижодкорларга ҳам насиб этсин.

   Алиқул ака билан суҳбатлашиб, қайтгач анча вақтгча қўлимга қалам олмадим. Нега биз  бугун матбуотимизнинг тақдири нима бўлиши ҳақида қайғурамизу, Алиқул ака каби журъатли журналистларни  ёш қаламкашларга ўрнак қилиб кўрсатмаймиз? Ҳалигача тўғри сўз айтмоқчи бўлган, тўғри сўзни баралла айтадиган юраги бор ижодкорларни хушламаймиз? Жаҳон матбуоти 21 асрда шиддат билан ривожланиб бораётган бўлса-да ,биз ҳали ҳам майда чуйда масалалар билан оворамиз. Президентимиз “Эл дарднини ёзмаган қалам қалам эмас” дея ҳақиқатни ёзишга баралла ундаётган бир кунда нега ҳануз лоқайдликдан қутула олмаймиз? …Бу каби муаммолар талайгина.

     Беихтиёр устозмиз Сайди Умиров эътироф этган бир сўз ёдимга тушди. Домла китобида:”Ярим аср давомида журналист талабаларга сабоқ берганимда доимо шу сўзни эслатаман, бир оғиз сатр ёлғон сўз ҳақиқатга раҳна солиши, ножоиз калом, ғализ ибора  таасуротни, ҳафсалани пир қилиши мумкин”деб ёзади. Демак, ижодкор ёлғондан қочиши, тўғри сўзга доимо суяниши керак. Бу борада Алимқул Хонимқулов сингари қалбида қатъияти бор инсонлари ҳамиша ўрнак бўлиб қолаверади.Сиз ҳамиша толманг Алиқул Хонимқулов!

Ўлжабой Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд...

Больше похожих статей

×