Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага етказиш бўйича топшириқ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда балиқчилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Қайд этилишича, сув захиралари чекланган бўлишига қарамай, Ўзбекистон Марказий Осиёда балиқ ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. 2025 йилда мамлакатда 206 минг тонна балиқ маҳсулоти етиштирилган.

Давлат раҳбари анъанавий кўл балиқчилигидан сувдан оқилона фойдаланиш ва уни қайта айлантиришга асосланган замонавий интенсив технологияларга ўтиш зарурлигини таъкидлади. Мутахассислар баҳосига кўра, бундай технологияларни жорий этиш балиқ етиштириш ҳажмини беш бараваргача ошириш имконини беради.

Тақдимот давомида соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, ёпиқ сув айланиш тизимларини ўрнатиш, наслдор балиқлар импорт қилиш, қуёш панелларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда имтиёзли кредитлар бўйича фоиз тўловларини субсидиялаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 329 та табиий сув ҳавзаси ва сув омборлари ҳамда уларга туташ 163 минг гектар ер майдонларини ижарага беришнинг шаффоф тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Президент келгуси йилнинг ўзидаёқ балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннадан ортиқ даражага етказиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан топшириқ берди.

Тақдимотда наслчилик ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Карп, сом, форель ва осетр каби балиқ турларининг наслини яхшилаш, шунингдек, янги турларни мамлакат иқлим шароитига мослаштириш режалаштирилмоқда.

2027 йилдан бошлаб тоғ олди ҳудудларида ҳар йили 20 минг тоннагача форель ва осетр балиқлари етиштириш қувватларини ташкил этиш кўзда тутилган. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти учун эса Оҳангарон дарёси бўйида тажриба майдончаси яратилади.

Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳам янги ташаббуслар илгари сурилди. Уларга кўра, Аграр университет базасида Хитойнинг Далян океанология университети билан ҳамкорликда балиқчилик ва аквакультура йўналиши бўйича қўшма факультет ташкил этилиши мумкин.

Соҳани рақамлаштиришга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Ягона электрон платформа орқали сув ресурслари, ер майдонлари, овланган балиқ ҳажми, солиқ тўловлари ва ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар бирлаштирилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш назарда тутилган.

Тақдимот якунида давлат раҳбари билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, балиқчилик тармоғини модернизация қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини сифатли ҳамда арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ишларни давом эттириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Молдовадан Ўзбекистонга фирибгарликда гумонланувчи экстрадиция қилинди

Фирибгарлик жиноятида айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Молдова Республикасидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей