9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимиз раҳбарининг “Одамларимиз ислохотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”, деган ҳаётбахш ғояси бугунги синовли кунларда ҳам ўзини тўлиқ оқламоқда. Айтганларимиз Президентимиз асос солган халқ билан мулоқот тизимининг амалий натижалари, жойларда ташкил этилган Президент Халқ қабулхоналари фаолияти асосида ўзгалар кўмагига муҳтож, нажот кутаётган инсонларга кўрсатилаётган кўмаклар асосида ҳам ўз исботини топмокда.

Коронавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш борасида бошланган хайрли ишлар бугун Президент Халқ қабулхоналари иш фаолиятининг асосига айланиб улгурди. Карантин эълон қилинган айни кунларда Президентимизнинг Фарғона вилояти Халқ кабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ҳам эндиликда он-лайн тартибда қабул қилиниб, ҳар бир мурожаат ўта қисқа фурсатларда ўрганиб, таҳлил қилинмоқда ва зудлик билан ечими топилмоқда.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Мазкур айтилганларга исбот топиш учун узоққа бориш шарт эмас! Мисол тарзида Бағдод туманини олайлик. Ўтган бир ҳафта давомида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида туман бўйича 700 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак пакетлари – озиқ-овкат маҳсулотлари тўплами марказлашган ҳолда етказиб берилди. Ҳозирда эса яна 1300 та оилага шундай кўмак маҳсулотлари тайёрланяпти. Яқин кунларда улар ҳам ўз эгаларига етказилади. Тумандаги ҳомийлар шундай синовли кунларда ўзининг беғараз ёрдамини кўрсатиш қалб амрига айланган инсонлар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария ва гигиена меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолатда саранжомланяпти ҳамда маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхатлар асосида кўмак кутаётган инсонларга етказиб бериляпти.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Шундай беғараз кўмак “Намуна” МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи Мансуржон Раҳмоновлар оиласига ҳам олиб борилди. Оилада тўртта жон истиқомат қилади. Оила бошлиғи мавсумий ишлар билан банд бўлган. Рафиқаси бола тарбияси билан банд. Айни кунларда жорий этилган тартиб бўйича уйида қолаётган бу инсонларга гўшт, макарон, ун, ёғ, сабзавот маҳсулотлари икки ҳафтадан кўпроқ вақтга етадиган даражада олиб кириб берилди.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Фурқат тумани аҳолиси мурожаатлари билан ишлаб келаётган Президент Халқ қабулхонасида ҳам келиб тушаётган мурожаатлар мазмун-моҳияти кўпчилик ҳолларда карантин эълон қилинган кунларда аҳолини ўйга солаётган масалалар билан боғлик. Деҳқон бозорларидаги нарх-наволар, пенсия ва нафақалар тўлови, дезинфекциялаш жараёнларидан бошлаб овлоқ қишлоқларда вужудга келаётган муаммолар келиб тушмоқда ва уларнинг ечимини топиш чоралари зудлик билан кўрилмоқда.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Мисол учун, “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ Фурқат тумани бўлими ходимлари аҳоли томонидан Халқ қабулхонасига келиб тушган тоза ичимлик сувини етказиб бериш бўйича мурожаатларни кондириш, жойларда юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш ишлари билан бандлар. Умуман, нафакат тоза ичимлик суви таъминоти, коммунал тармоққа дахлдор бўлиб, Президент Халқ қабулхонасига келиб тушаётган барча масалалар зудлик билан ҳал этилишига эътибор сусаймаган.

Фурқат туманида Президент Халқ қабулхонаси томонидан деҳқон бозорларидаги нарх-наволар мўътадиллигини сақлаш, айниқса, нархларнинг сунъий ўсиб кетишидек нохуш ҳолларга йўл қўймаслик масаласига эътибор кучайтирилган. Бундан ташқари, деҳқон бозорларига етказувчи йўллар карантин талабларига кўра дезинфекцияланмокда, бозорларга киришда санитар-шифокорлар фаолияти ташкил этилди, бозор ҳудудлари мунтазам зарарсизлантирилмокда. Маҳсулотлар сифати таъминланиши баробарида нарх-наволар барқарорлиги сақланмокда. Бугун қайси бир ҳудудга борманг, карантин постлари фаолиятини кузатасиз, кўча бўйларига жойлаштирилган лавҳалар барчани юқумли касалликдан ҳимояланишга чорлайди.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

Шундай синовли кунларда Президент Халқ қабулхонаси фарғоналикларни бирдамликда ва ҳамжихатликда иш тутиб, ён-атрофдагиларни кўллаб-қувватлаш, авваламбор, инсоний меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга эртаю кеч хизмат қилмоқда.

Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда
Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда
Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда
Халқ қабулхоналари элнинг бирдамлиги ва ҳамжихатлигига хизмат қилмоқда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×