Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар назорати ва уларнинг ижроси алоҳида қатъий назоратга олинган.
Хусусан, карантин шароитида аҳолига яна қулайлик яратиш ва шу билан бирга барча санитарик талабларни бажараши мақсадида, Ўзбектистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун “онлайн конференциялар” ва “ишонч телефонлари” ташкил қилинди. Ҳар бир Халқ қабулхонаси олдида мурожаатлар учун махсус қутилар ўрнатилди.
Жорий йилнинг 16 мартидан 20 апрель кунига қадар вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарига келиб тушган 600 га яқин мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг 382 таси (64%) зудлик билан қаноатлантирилган, 215 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш учун қўшимча муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли муддат белгиланган.
Жумладан, карантин даврида Бухоро вилояти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар моддий ёрдам, зарур озиқ-овқат таъминоти (102 та), давлат ташкилотлари ходимларининг ҳатти ҳаракати юзасидан шикоят (66 та), карантин билан боғлиқ муаммолар (62 та), иш билан таъминлаш (35 та), тадбиркорлик фаолиятига оид (22 та), электроэнергия ва табиий газ таъминоти (17 та) каби қатор масалаларида келиб тушган.
Халқ қабулхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар, карантин эълон қилингунига қадар ўтказилган учрашувларда, сайёр қабулларда, уйма-уй юриш жараёнларида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаролар (оилалар) рўйхатлари шакллантирилиб, карантин вақтида уларга моддий ёрдам, зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалари узлуксиз етказилиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида 1200 га яқин фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, 700 га яқин оилаларга 100 млн. сўмга яқин зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шу билан бирга, Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда оғир аҳволга тушиб қолган, карантин туфайли даромад манбаидан айрилган 500 дан зиёд фуқароларни жамоатчилик асосида маош тўладанадиган ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.
Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида секторлар раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, сайёр арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари савдоси бевосита маҳаллалар кесимида йўлга қўйилди. Жумладан, бугунга қадар Бухоро вилояти Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида вилоятининг Олот, Қўракўл, Ромитан, Пешку каби туманлардаги 100 га яқин энг чекка аҳоли пунктларида шундай ярмаркалар ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уйдан чиқмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига мурожаат қилишингиз мумкин.
Бухоро вилояти Президент Халқ қабулхоналарида ташкил қилинган “Ишонч телефонлари”:
Бухоро вилоят Халқ қабулхонаси (65) 220-10-00
Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси (65) 221-10-00
Когон шаҳар Халқ қабулхонаси (65) 524-10-00
Бухоро туман Халқ қабулхонаси (65) 542-10-00
Когон туман Халқ қабулхонаси (65) 522-10-00
Ғиждувон туман Халқ қабулхонаси (65) 572-10-00
Олот туман Халқ қабулхонаси (65) 342-10-00
Қоракўл туман Халқ қабулхонаси (65) 565-10-00
Вобкент туман Халқ қабулхонаси (65) 332-10-00
Ромитан туман Халқ қабулхонаси (65) 552-10-00
Пешкў туман Халқ қабулхонаси (65) 353-10-00
Қоровулбозор туман Халқ қабулхонаси (65) 364-10-00
Жондор туман Халқ қабулхонаси (65) 582-10-00
Шофиркон туман Халқ қабулхонаси (65) 502-10-00