Yandex Uzbekistan ва Миллий PR-марказ Ўзбекистон туризмида рақамли навигацияни ривожлантириш учун ҳамкорлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ва нотаниш жойларда йўналиш топиш янада қулайлашади. Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-марказ ва Yandex Uzbekistan саёҳатларнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда туристик маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳамкорлик доирасида Yandex Maps платформасига туристик йўналишлар, меҳмонхоналар ва бошқа сертификатланган жойлаштириш объектлари, йўл кўрсаткичлари, Wi-Fi тармоғига уланиш нуқталари ҳамда жамоат ҳожатхоналари ҳақидаги расмий маълумотларни интеграция қилиш режалаштирилган.

Бу рақамли навигацияни янада мазмунли, долзарб ва сайёҳларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига мослаштириш имконини беради.

Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув 26 ноябрь куни 31-Тошкент халқаро «Ипак йўлида туризм» туристик ярмаркаси доирасида имзоланди. Ҳужжатни Миллий PR-марказ директори Шаҳбоз Саидхонов ва Yandex Uzbekistan стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Сардор Қодиров имзолади.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон туризм соҳасида рақамли ечимларни ривожлантириш йўлидаги яна бир қадам бўлади. Бу орқали технологиялар сайёҳларга мамлакатни кашф этишда ёрдам берадиган, туристик манзилларни эса янада қулай ва оммабоп қиладиган замонавий ахборот муҳитини шакллантириш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мирзо-Улуғбек шаҳарчасида Damas ва Li тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди

28 ноябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек мавзесида Damas ва Li русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра,...

Больше похожих статей