- Advertisement -
30-ноябрдан пойтахт марказидаги Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида транспорт ҳаракати чекланади. Ўзгаришлар Янги йил байрамларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ.
Чекловлар қуйидаги ҳудудларга тааллуқли:
— Истиқлол кўчасининг Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғидаги қисми;
— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан чорраҳасидан Ёшлар ижодиёти саройигача бўлган қисми.
Чекловлар 2027 йил 10 январга қадар давом этади. Ҳаракат чекланишининг иккинчи босқичи ҳақида қўшимча маълумот берилади.


