- Advertisement -
28 ноябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек мавзесида Damas ва Li русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.
Ҳалокат тахминан соат 23:30 да Ғуломов кўчасида юз берган.
ЙТҲда жабрланган тўрт кишининг барчаси Damas автомобилида бўлган. Уларнинг бири ҳалок бўлган. Li автомобилида бўлган икки киши эса омон қолган.
Тўқнашув сабаблари ва жабрланганларнинг аҳволи аниқлаштирилмоқда. Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча расман тасдиқланмаган.


