Маст ҳолатда такроран машина бошқарган ҳайдовчи икки йилгача қамалади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенаторлар қўпол йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарликни кучайтирадиган қонунни маъқуллади. Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, турли жазолар, жумладан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берган тақдирда эса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда.

Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.

Тезликни белгиланган меъёрдан 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 25 БҲМгача (11 млн сўмгача), 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун 45 БҲМгача (19,8 млн сўмгача), 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун эса 65 БҲМ (28,6 млн сўмгача) миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АЁҚШда сифатсиз АИ-92 маркали автобензин бўйича мурожаат: лаборатория таҳлилида тасдиқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзэнергоинспекция томонидан тезкорлик билан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида “B.M.O.” МЧЖга қарашли АЁҚШда реализация қилинаётган...

Больше похожих статей