- Advertisement -
25 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Ғишткўприк» («Жибек Жоли») ўтказиш пункти пиёдалар ва автомобиллар ҳаракати учун қайта иш бошлайди.
Кенг кўламли реконструкциядан сўнг постнинг ўтказиш қуввати кунига 70 минг нафаргача одам ва 2 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этади. Бу чегарадаги навбатларни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, халқаро автобуслар учун «яшил йўлак» ташкил этилди. Мунтазам йўловчи ташувчи автобуслар чегара назоратидан тезлаштирилган ва устувор тартибда ўтказилади.


