- Advertisement -
«S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини «барқарор» прогноз билан «BB+» даражасига кўтарди. Мазкур кўрсаткич мамлакат тарихида шу пайтгача қайд этилган энг юқори натижа бўлиб, «инвестициявий» (BBB-) поғонага яна бир қадам яқинлашилганини англатади.
Ушбу натижа тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда давлат раҳбарининг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самараси сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, ижобий кўрсаткичларни тақдим этиш жараёнида ишчи гуруҳнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари агентлик томонидан алоҳида эътироф этилди.


