- Advertisement -
«Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.
Аниқланишича, Чилонзор туманида жойлашган «U. K.» корхонасига қарашли бинода ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига жами 578 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.


