Тошкентда 9 ойда ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида пойтахтда ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати қайд этилди. Ўтган йилнинг шу даврида эса 324 та ҳолат аниқланган.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрида ОИВ инфекцияси билан 10 382 нафар шахс диспансер ҳисобида туради. Уларнинг 5 916 нафари эркаклар, 4 465 нафари аёллардир. Ҳисобдаги беморларнинг 10 245 нафари катталар, 137 нафари эса 18 ёшга тўлмаган болаларни ташкил этади.

Тўққиз ой давомида янги ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 9,4 тани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 10,3 та бўлган.

Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида ОИВ инфекциясининг аниқланиш кўрсаткичи шаҳар бўйича ўртача даражадан юқори бўлган.

Статистик маълумотларга кўра, аниқланган 307 та янги ҳолатнинг:

  • 233 таси (75,9 фоиз) вируснинг жинсий йўл орқали юқиши билан боғлиқ;
  • 13 таси (4,2 фоиз) тиббий парентерал йўл орқали юққан;
  • 4 таси (1,3 фоиз) нотиббий парентерал йўл билан юққан;
  • 6 таси (2 фоиз) гиёҳванд моддаларни вена орқали истеъмол қилиш билан боғлиқ.

Шундай қилиб, пойтахтда ОИВ инфекциясининг янги ҳолатларининг аксарияти вируснинг жинсий йўл орқали юқиши ҳисобига тўғри келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аҳолисига реновация доирасида Янги Тошкентдан ўз хонадонидан 1,5 баробар каттароқ уйлар таклиф қилинади

Президент фармонига биноан, Янги Тошкент ҳудудида мулкдорларга мавжуд хонадони майдонидан тортиб, унинг дастлабки майдонининг 150 фоизигача ҳажмда уй-жой бериш...

Больше похожих статей