Ўзбекистонда Норвегияда ишлаш учун пайвандчилар тайёрлаш режалаштирилмоқда: мамлакатда 5 мингта мутахассисга эҳтиёж бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Норвегияда 4–5 минг нафар пайвандчига, бутун Европа бўйича эса қарийб 30 минг нафар мутахассисга талаб мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистонда Норвегия таълим стандартлари асосида пайвандчилар тайёрлаш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг норвегиялик эксперт Эрик Энг билан онлайн учрашуви якунлари бўйича маълум қилинди.

Томонлар Ўзбекистондаги техникумлардан бири негизида пайвандчилар тайёрлаш дастурини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди. Таълим жараёнини Норвегия методикалари асосида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Дастлаб 10–20 нафар ўқитувчининг малакасини ошириш ва уларни сертификатлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, улар учун Норвегиядаги ишлаб чиқариш объектларида бир-икки ҳафталик стажировкалар ташкил этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Ўқитувчилар тайёргарликдан ўтгач, Ўзбекистоннинг ўзида мутахассислар тайёрлаши мумкин бўлади.

Эрик Энгнинг таъкидлашича, денгиздаги нефть-газ объектлари ва шамол энергетикаси корхоналарида ишлаш учун фақат ISO сертификатига эга бўлиш етарли эмас. Пайвандчилар махсус технологияларни билиши ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига риоя қилиши керак.

Норвегиялик эксперт икки босқичли ўқув дастурини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган. Учрашувда, шунингдек, Erasmus+ дастури ва Европа касбий таълим марказлари орқали грантлар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, Эрик Энг 30 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Ташриф доирасида техникумларнинг ўқув базаси билан танишиш ва амалий машғулотлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Ташаббус халқаро талабларга жавоб берадиган пайвандчиларни тайёрлаш ва Ўзбекистон фуқароларининг Скандинавия мамлакатларида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ҳозирча дастурни ишга тушириш муддатлари, иштирокчиларни саралаш шартлари ва ишга жойлаштириш кафолатлари эълон қилинмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит интернет фирибгарлигида гумонланмоқда

У ижтимоий тармоқларда автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини сотиш ҳақида эълонлар жойлаштириб, харидорлардан олдиндан тўлов олган, бироқ товарларни юбормagan....

Больше похожих статей