- Advertisement -
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, «WB Taxi» МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб тан олинди.
Қўмита маълумотига кўра, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида компания фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли мониторинг ўтказиб борилади.


