- Advertisement -
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқароларни кўп қаватли уйлар атрофидаги умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаслик ҳамда ноқонуний қурилмалар барпо этмасликка чақирди.
Вазирлик аҳолидан ушбу майдонлардан фойдаланишнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиби ва қоидаларига қатъий риоя этишни сўрамоқда. Мазкур талабларни бузиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши эслатиб ўтилди.


