- Advertisement -
Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ миллий кино саноатини ислоҳ қилиш ва 10 гектар майдонда «Ўзбекфильм» киношаҳрини барпо этиш режаларини эълон қилган эди.
Хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркияга ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация вакиллари Туркиядаги бир қатор машҳур кино павильонлари, жумладан, «Ҳейсем» киношаҳри фаолияти билан танишди.


