7 ноябрь куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади, тоғли ҳудудларда ёмғир ва сел ёғиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

7 ноябрь, шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим вилоятларда ёмғир ёғиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса сел келиши хавфи мавжуд.

Синоптиклар маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати +13…+15 даража, кундузи +24…+26 даража бўлади. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +12…+17 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +23…+28 даражани ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечаси ҳарорат +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ҳарорат +2…+7 даража, Қорақалпоғистоннинг шимолида −1…+2 даража бўлади. Кундузи ҳаво +12…+17 даражагача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Шунингдек, туман тушиши ва сел келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Огоҳлантириш: синоптиклар маълумотига кўра, 7 ноябрь, шунингдек, 9–11 ноябрь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бир қатор олий таълим муассасалари раҳбарларининг лавозимга лойиқлиги ўрганилади

Бир қатор олий таълим муассасаларидаги мансабдор шахсларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблигини ўрганиш ва натижалари бўйича хулоса киритиш мақсадида махсус...

Больше похожих статей