Солиқ ва санитария-эпидемиология соҳаси масъуллари аҳолини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Коксаки вируси ҳақида тарқалаётган хабарлардан хавотир олмасликка чақирмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, ушбу касаллик Ўзбекистон ҳудуди учун унчалик хос эмас ва ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ.
Шунга қарамай, куз-қиш мавсумида вирус билан зарарланиш ҳолатлари бироз кўпайиши мумкинлиги, аммо аксарият ҳолларда беморларда касаллик енгил ўтиб, ҳатто сезилмаслиги таъкидланди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, оддий санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали бу инфекциядан тўлиқ ҳимояланиш мумкин.


