Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти Мажлиси миллий Раисини қабул қилди ва давлат мукофоти билан тақдирлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Мажлиси миллий Раиси Рустами Эмомалини қабул қилди. Учрашув аввалида Рустами Эмомали Давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Томонлар ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортаётганини, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, пойтахтлар ва ҳудудлар ўртасидаги бевосита алоқаларни ҳамда маданий-гуманитар ва туризм соҳасидаги алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда қонунчилик органларининг ролини ошириш ҳамда парламентлараро комиссиялар ва дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Рустами Эмомалини икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари ва самарали фаолияти учун давлатимизнинг юксак мукофоти — «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОКМКда 3-мис бойитиш фабрикасида дастлабки 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикасида 2026 йил 16 мартдан 4 ноябргача 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди. Бу...

Больше похожих статей