Тошкентнинг Шимолий вокзали қаршисида 65 метрлик Ўзбекистон байроғи ўрнатилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тарас Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Туркистон кўчасигача бўлган қисмини замонавий сайилгоҳ ва гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий майдони 30 минг 975 квадрат метрни ташкил этади. Ҳудудда 2 минг 770 квадрат метр майдонда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, 154 туп манзаравий бута экиш ҳамда қўшимча 74 туп декоратив бута учун жой ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, 2 та фаввора, 10 та савдо шохобчаси, 48 та автоуловга мўлжалланган тураргоҳ ташкил этиш ва мавжуд автотураргоҳни реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, илгари «Танга ҳайкали» номи билан машҳур бўлган собиқ «Тошкент герби» монументи ўрнида баландлиги 65 метр бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи устунини (флагшток) ўрнатиш таклифи муҳокама қилинди. Маълумот учун, «Тошкент герби» монументи Шимолий вокзал қаршисидаги майдонга 1996 йилда ўрнатилган бўлиб, 2018 йилда олиб ташланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей