Бир йил давомида энг кўп қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда «Ўн минг қадам пиёда» акциясини ўтказиш ва унинг иштирокчиларини рағбатлантириш тартибига оид ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган асосий қоида ва шартлар:

  • Акцияда 18 ёшга тўлган ва ундан катта бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари «Экофаол фуқаро» платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин;
  • Совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун бир йил давомида ҳар куни камида 10 минг қадам юриш талаб этилади;
  • Республика бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган 1-, 2- ва 3-ўрин эгалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар алоҳида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади;
  • Электрон югуриш йўлакчаси, автомобил, велосипед, самокат ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш ҳамда қадамлар сонини сунъий ошириш тақиқланади (қоидабузарларнинг натижалари бекор қилиниб, акциядан четлаштирилади);
  • Ғолибларни тақдирлаш ҳар йили декабрь ойида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 13 ноябрига қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей