- Advertisement -
Экстремистик, сепаратистик ва бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Тарқатиш мақсадида тақиқланган материаллар ва рамзларни тайёрлаш ҳамда сақлаш учун жарималар жорий этилади. Фуқароларга 22 млн сўмдан 44 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса 44 млн сўмдан 66 млн сўмгача жарима солиниши мумкин.
Шунингдек, 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш ва материалларни мусодара қилиш чоралари ҳам назарда тутилган.


