Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир Юлдашев 1 ноябрдан бошлаб чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинидаги яхлит чизиқни босганлик учун инспекторлар жарима расмийлаштирмаслиги сабабларини тушунтирди.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарор ҳайдовчилар айрим ҳолларда, масалан, йўлда бузилиб қолган автомобил ёки бошқа тўсиқни айланиб ўтиш учун йўл чизиғини босиб ўтишга мажбур бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ.
Энди чорраҳадан 50 метр олдинги ва қайрилиб олиш жойидан 20 метр олдинги ҳудудда 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босганлик учун баённома расмийлаштирилмайди.
Идора таъкидлашича, йўлларнинг бошқа барча қисмларида йўл чизиқлари талабларини бузганлик учун жарималар қўлланилиши давом этади.


