Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги «OLIMP» қурилиш лойиҳаси атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати EFFECT.UZ ахборот агентлиги томонидан «OLIMP» қурилиш лойиҳаси юзасидан эълон қилинган хабар ва видеомурожаат бўйича расмий ахборот берди.

Маълум қилинишича, «Олтинтепа» маҳалласида жойлашган ушбу объект билан боғлиқ ҳолатлар ва «ERNEST-HOLDING» МЧЖ фаолияти ҳозирда Бош прокуратура ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Ҳокимлик вакилларининг таъкидлашича, фуқароларнинг хавотирлари ўринли деб баҳоланиб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус штаб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Штаб доирасида таъсисчи ва пудратчи ташкилот вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, қурилиш харажатлари ҳамда молиявий маблағлар таҳлил қилинмоқда. Шу билан бирга, тергов ва суд жараёнлари ҳокимлик ваколатига кирмаслиги, якуний қарорлар ваколатли органлар томонидан қабул қилиниши билдирилди. Туман ҳокими томонидан қурилишни жадаллаштириш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилган бўлиб, жараён назоратга олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Пахтакор» Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги футбол клуби «Пахтакор»га Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Маблағ клубнинг тасдиқланган харажатлар сметасини қоплашга...

Больше похожих статей