Binance криптобиржаси йирик хавфсизлик ҳодисасини текширмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, хакерлар тизимга ходимлардан бирининг ноутбуки орқали кирган бўлиши мумкин. Етказилган зарар 6,3 млрд долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ биржа маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатган эди. Шунингдек, айрим савдо операциялари ҳам тўхтатилди.
Binance маълумотига кўра, ҳозиргача қарийб 3 млрд долларлик маблағни музлатишга эришилган. Компания барча зарарни ўз маблағлари ва захира жамғармаси ҳисобидан қоплашини маълум қилди.
Binance фойдаланувчилар маблағлари хавфсиз эканини ҳам таъкидлади. Ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда.


