- Advertisement -
Туркиянинг «Pegasus Airlines» арзон авиакомпанияси (лоукостер) Ўзбекистоннинг Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарларига мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Парвозлар Истанбулнинг Сабиҳа Гўкчен аэропортидан амалга оширилади.
Авиакомпания сайтида Андижон ва Бухоро шаҳарларига декабрь ойидан бошланадиган парвозлар учун чипталар сотуви очилган. Термиз йўналиши бўйича қатновлар эса келаётган йилнинг март ойидан йўлга қўйилади. Чипта нархи бир томонга 87 евродан (амалдаги расмий курс бўйича тахминан 1 млн 165 минг сўм) бошланади.


