Ўзбекистон 13,7 млрд долларга сотгандан қўра кўпроқ харид қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон импорти ўсмоқда, экспорти эса қисқармоқда. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ташқи савдо салбий сальдоси 13,7 млрд долларга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўп.

Шу билан бирга, экспорт 5,5 фоизга камайиб, 25,8 млрд долларни ташкил этди. Импорт эса 15,7 фоизга ўсиб, 39,6 млрд долларга етди.

Олтин ҳисобга олинмаган ҳолда товарлар экспорти 31,6 фоизга ўсиб, 13,3 млрд долларга етди.

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори Хитой бўлиб, унинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 23,2 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда Россия (16 фоиз), Қозоғистон (6,5 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) турибди.

Умуман, Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

В. Новиков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш қарийб 7 фоизга камайди

Туркиянинг Cengiz Holding компанияси янги лойиҳаларни муҳокама қилмоқда Туркиянинг Cengiz Holding компанияси Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги кўмир конларини геологик...

Больше похожих статей