2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон импорти 34,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарига тўғри келган – 11,3 миллиард доллар ёки жами импортнинг 32,6 фоизи.
Қолган асосий йўналишлар бўйича импорт ҳажми:
саноат товарлари – 5,1 миллиард доллар;
хизматлар – 4,6 миллиард доллар;
кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 4,2 миллиард доллар;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 3,7 миллиард доллар;
минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар – 2,8 миллиард доллар;
турли хил тайёр буюмлар – 1,2 миллиард доллар;
ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси – 1,1 миллиард доллар.


