Қашқадарёда йўл инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилоятида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва тирбандликларни бартараф этишга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокида А-380 автомобиль йўлининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 100 километрлик қисмини реконструкция қилиш ишлари бошланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, ушбу магистраль автомагистралга уланади. Мутасаддиларга жорий йил якунига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, январ ойидан қурилиш ишларини бошлаш топширилди. Бундан ташқари, «Қарши – Помуқ» ва «Ғузор – Бейнау» йўлларидаги темир йўл кесишмаларида транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида умумий қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич барпо этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳлар сони камаймоқдами?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта...

Больше похожих статей