Шавкат Мирзиёев ва Марко Рубио стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони қабул қилди. Учрашувда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқандда «С5+1» форматидаги ишбилармонлик дастури доирасида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларлик 54 та келишув имзолангани ҳамкорликнинг амалий натижаси бўлди. Ҳужжатлар савдо, инвестициялар ва технологик лойиҳаларни қамраб олади.

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, томонлар сиёсат, хавфсизлик, савдо, инвестициялар, таълим ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик фаоллашганини қайд этдилар. Терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик моддалари савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, энергетика, транспорт ва стратегик аҳамиятга эга минераллар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сифат талабларига жавоб бермайдиган 22 та дори воситаси аниқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда белгиланган сифат талабларига мос келмайдиган 22 та дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари...

Больше похожих статей