- Advertisement -
Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У аввал Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони ва Қирғизистондаги элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Риштон тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.


