Янги Тошкентга 2 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди, аммо хусусий инвестициялар ортда қолмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари бўйича инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, уч йил ичида лойиҳага 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, хусусий секторни жалб қилиш суръатлари ҳозирча мавжуд имкониятларга мос келмаяпти.

Янги шаҳар қурилиши учун 20 минг гектар ер майдони ажратилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда умумий қиймати 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилишини ҳисобга олган ҳолда, ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти 200 миллиард долларга етиши мумкин.

Ҳозирда қурилиш ишлари 1 минг гектардан ортиқ майдонда, асосан, давлат ҳисобидан олиб борилмоқда. Тадбиркорларга эса атиги 94 гектар ажратилган.

Учрашувда, шунингдек, бизнеснинг ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жанубий Кореяда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда бўлиб турган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган. Улар Суриядаги...

Больше похожих статей