Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 12 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь соат 15:00 гача сув таъминотида узилиш бўлади. Бу ҳақда сув тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари муносабати билан хабар берилди.
Вақтинча сувсиз қоладиган ҳудудлар қаторига «Жами» ва «Регистон» маҳаллалари, Нақшбандий ва Ифтихор кўчалари, шунингдек, Боғиравон кўчасидаги 55-уй киради.
Сув таъминоти тўхтатилиши сабабли айрим ҳудудлардаги қозонхоналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бунинг натижасида ичимлик ва иссиқ сув таъминотида ҳам узилишлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Таъмирлаш ишлари давомида аҳолига махсус машиналар орқали ичимлик суви етказиб берилади.


