Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Томонлар икки томонлама стратегик шерикликнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этиб, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбатда Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу янги механизми саъй-ҳаракатларни тизимли мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Шунга кўра, икки мамлакат етакчилари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам атрофлича кўриб чиқдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

НКМК 98 тонна олтин ишлаб чиқарди ва 2030 йилга бориб ишлаб чиқаришни 30 фоизга оширишни режалаштирмоқда

Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) 2025 йил якунларига кўра 98 тонна олтин ишлаб чиқарди ва ушбу қимматбаҳо металлни ишлаб чиқарувчи...

Больше похожих статей