Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманидаги «Уч қаҳрамон» ЙПХ масканида тўхтаatlib текширилган «Spark» русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Сурхондарё вилоятида туғилган шахсдан 365 грамм «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик моддаси топилди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Тошкент туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ердан ҳам қўшимча равишда 734 грамм «Мефедрон», 63 грамм «Альфа-PVP», 45 грамм «Спайс», шунингдек, электрон тарозилар ва қадоқлаш воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Муқаддам судланган ушбу шахс интернетдаги яширин наркодўконлардан бирида «закладчик» сифатида ишлаб келгани аниқланиб, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


