Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади.
Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизини қоплашни назарда тутади.
Учинчи чоракда келиб тушган 4 728 та аризанинг 1 657 таси талабларга мувофиқ деб топилган. Улар орасидан 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлов орқали сараланади.
Танлов ins-subsidiya.imv.uz платформасида ўтказилиб, ССВнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирга узатилади. Натижалар ариза ID рақамлари бўйича эълон қилинади. Ариза ҳолатини my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетда кузатиш мумкин.


