- Advertisement -
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган турфирма ишчиси 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 100 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


