Прогрессив ислоҳотлар маркази томонидан мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳоловчи Прогрессив рейтинг учинчи бор эълон қилинди.
Мазкур тадқиқот ҳудудлардаги ҳолатни соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, инфратузилма, имкониятлар, жамоат хавфсизлиги ва табиий муҳитдан иборат еттита асосий йўналиш бўйича баҳолаб, сўнгги уч йиллик динамикани кўрсатиб беради.
Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент шаҳри мутлақ етакчиликни қўлга киритди. Пойтахтимиз еттита йўналишнинг тўрттасида — таълим, иқтисодиёт, инфратузилма ҳамда имкониятлар бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ҳам энг илғор ва ривожланган ҳудудлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаган.


