Урбанизация миллий қўмитаси:Тошкентда шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.

Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.

Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган «Наврўз» боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Матонат маҳалласида 1,6 гектар) жамоат парки ташкил этиш назарда тутилган. Бу ҳудудда албатта, ҳукумат қарорига мувофиқ жамоат парки барпо этилишини таъминлаш зарур.

Миллий қўмита Тошкент шаҳридаги мавжуд яшил ҳудудларни қисқаришини олдини олиш, жамоат парки учун белгиланган ҳудудни сақлаб қолиш, ундан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва аҳоли манфаатларини таъминлаш шарт, деб ҳисоблайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари...

Больше похожих статей