Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти яқин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда пенсия тизимига кенг кўламли ўзгартишлар киритишга тайёргарлик кўрилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси Regulation.gov порталида қарийб 62 минг марта кўрилган, 1,5 мингдан ортиқ фойдаланувчи уни қўллаб-қувватлаган.

Ҳужжат қабул қилинса, пенсия олиш учун талаб этиладиган энг кам иш стажи 7 йилдан 15 йилга оширилади. Уни 2027 йилдан бошлаб ҳар йили босқичма-босқич ошириш режалаштирилган — 2034 йилга келиб талаб 15 йилни ташкил этади.

Иш стажи етарли бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақа сақлаб қолинади. Бироқ уни умумбелгиланган пенсия ёшига етганидан фақат беш йил ўтгач олиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, пенсияни ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгартиради. 2027 йилдан бошлаб ҳисобга олинадиган иш ҳақи даври ҳар йили бир йилдан қўшиб борилади: ҳозирги беш йиллик давр аста-секин узайтирилиб, якунда пенсия ҳисоб-китоби 20 йиллик иш ҳақи асосида амалга оширилади. Бунда даромад энг паст бўлган даврнинг 10 фоизини ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.

Пенсияга кечроқ чиқишни молиявий рағбатлантириш режалаштирилмоқда. 2028 йил апрелидан ҳисобга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси базавий миқдорнинг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади. Пенсияга чиқишни олти ойга кечиктирганда — 14 бараваригача, бир йилга кечиктирганда эса — 15 бараваригача оширилади.

Жамғармалар — шахсий мулкка

2027 йилдан давлат фуқароларнинг ихтиёрий пенсия жамғармаларига қўшимча маблағ ажратишни режалаштирмоқда: иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида бадал тўланганда, бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш миқдори 50 фоизгача бўлади.

Базавий миқдорнинг 15 бараваридан юқори бўлган иш ҳақи қисми учун ижтимоий солиқнинг 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилади. 2033 йилдан — 2 фоиз, 2040 йилдан эса — 3 фоиз.

Жамғармалар ва уларни инвестиция қилишдан олинган даромадларни фуқаронинг мерос қилиб қолдириш ҳуқуқига эга бўлган шахсий мулки деб эътироф этиш таклиф этилмоқда. 2030 йилдан бошлаб улардан оғир касалликларни даволаш ва ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаш учун фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилган.

Шу билан бирга, жамғариб бориладиган пенсия тизимини «Халқ банки»дан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа ҳозирча жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда ва унга ўзгартишлар киритилиши мумкин.

В. Новиков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мижозни 5,7 минг доллари учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

Банкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор...

Больше похожих статей