Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.

Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.

2026 йил 1 декабргача давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. Портал орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн юбориш мумкин бўлади.

Масъул ходим, унинг раҳбари ёки мансабдор шахс билан боғлиқ мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади. Мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашинуви ҳам портал орқали амалга оширилади.

Агар мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, у «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органга юборилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей