Ходимлар учун қилинадиган айрим харажатлар бўйича солиқ имтиёзлари жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг «Аҳоли даромадларини барқарор иш ўринлари яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, корхоналар томонидан ўз ходимлари, айниқса «Ижтимоий реестр»га киритилган оила аъзолари бўлган ходимлар учун амалга ошириладиган айрим харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳамда тегишли объектлар бўйича ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёзлар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Имтиёзлар ходимларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва уларни фойдаланишга топширилгандан сўнг 3 йилгача сақлаб туриш, шунингдек, ходимларнинг вақтинча яшаши учун уй-жой қуриш ёки ижара харажатларини қоплашга қаратилган харажатларга татбиқ этилади. Мазкур солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Қорадори-2026» тадбири давомида 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2026» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида хўжаликларда етиштирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб,...

Больше похожих статей