Бизнес

Ўзбекистонда бизнес озиқ-овқат ишлаб чиқаришга кўпроқ эътибор қаратмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш Ўзбекистонда саноат корхоналари сони бўйича энг йирик йўналишга айланди. 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда ушбу соҳада 13,2 мингта корхона фаолият юритган. Бу жами саноат корхоналарининг 20,2 фоизини ташкил этади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,...

Банкротлик ёқасидаги бизнес учун махсус банк ҳисобварақлари очилади

Ўзбекистон Марказий банки банкротлик жараёнини ўтаётган тадбиркорлар ва оддий фуқаролар учун банк ҳисобварақлари билан ишлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Янги тартибга кўра, реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш босқичидаги бизнес учун махсус ҳисобварақлар очилади. Корхонанинг асосий ва қўшимча ҳисобларидаги барча амалиётлар вақтинча...

Тошкентда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича TURON халқаро бизнес клуби очилади

2026 йил 27 октябрда Тошкентда UzMIHU (Ўзбекистон миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси) ҳузурида ташкил этилган TURON халқаро бизнес клубининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Президентнинг 2025 йил 23 июндаги УП-97-сон фармони — хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар...

Суд «Ўзбекнефтегаз»нинг экологик компенсациясини қарийб 13 минг баробар камайтирди

Қашқадарё вилоятида суд «Ўзбекнефтегаз»дан 8,8 млрд сўм миқдорида экологик компенсация ундириш ҳақидаги даъвонинг асосий қисмини рад этди. Натижада компаниядан 676 133 сўм ундириш белгиланди. Даъвони Экология ва иқлим ўзгариши вилоят бошқармаси «Ўзбекнефтегаз»нинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига нисбатан...

Ходимлар учун қилинадиган айрим харажатлар бўйича солиқ имтиёзлари жорий этилади

Президентнинг «Аҳоли даромадларини барқарор иш ўринлари яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, корхоналар томонидан ўз ходимлари, айниқса «Ижтимоий реестр»га киритилган оила аъзолари бўлган ходимлар учун амалга ошириладиган айрим харажатларни фойда солиғини...

Тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юки қисқартирилади

«Статистикани ривожлантириш - 2030» миллий стратегияси доирасида тадбиркорлик субъектлари учун статистик ҳисобот бериш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш белгиланди. Давлат органларининг маъмурий маълумотлар базасини интеграция қилиш ва такрорий сўровларни камайтириш орқали 2030 йилга қадар тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юки 20 фоизга қисқартирилади....

Биринчи қаватдаги уйларда турар жой мақомини ўзгартирмасдан тадбиркорлик қилишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонлардан турар жой мақомини нотурар жойга ўтказмасдан савдо ва хизмат кўрсатишда фойдаланиш таклиф этилди. Ушбу ташаббусга кўра, хонадонларда кичик...

85 та ўзбек корхонаси тугатилиши ва қайта ташкил этилишини кутмоқда

Ўзбекистон иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни давом эттирмоқда. Янги хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер майдони савдога чиқарилиши режалаштирилган. Яна 85 та давлат иштирокидаги корхонани...

Ўзбекистонда бизнес учун «ҳақлилик презумпцияси» жорий этилади

Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, тадбиркор ёки компания мансабдори қонун талабларига мувофиқ ҳаракат қилган ҳисобланади. Давлат органи бунинг аксини исботламагунича, мазкур презумпция амал қилади. Маъмурий низоларда ҳуқуқбузарлик фактини исботлаш мажбурияти давлат органи...

Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини тўлаш муддати 2 сентябрга кўчирилди

Ўзбекистонда юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича 2026 йилги ер солиғи йиллик суммасининг 30 фоизини тўлашнинг охирги муддати 2 сентябрь этиб белгиланди. Солиқ кодексининг 432-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ушбу тўлов аслида 31 августга қадар амалга оширилиши лозим эди....

Последние новости

ЕИ ва АҚШга экспортни енгиллаштириш учун Bureau Veritas билан келишувлар имзоланди

Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорлари талабларига мослаштириш, экспортдаги техник тўсиқларни камайтириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Шу мақсадда Стандартлар...