«Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси доирасида тадбиркорлик субъектлари учун статистик ҳисобот бериш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш белгиланди.
Давлат органларининг маъмурий маълумотлар базасини интеграция қилиш ва такрорий сўровларни камайтириш орқали 2030 йилга қадар тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юки 20 фоизга қисқартирилади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан эътиборан ҳар чораклик танланма кузатувлар учун микрофирма ва кичик корхоналар бир йилда кўпи билан бир марта танлаб олиниши мумкин. Бу чора-тадбирлар бизнеснинг вақтини тежаш, маъмурий босимни камайтириш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.


